Фарғонада Nexia велосипедда кетаётган 9 ёшли болани уриб юборди
3-саҳифа
−
27 Сентябрь
2384Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида Nexia-2 велосипедда кетаётган 9 ёшли болани уриб юборди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳолат жорий йилнинг 21 сентябрь куни соат 12:00 ларда Марғилон шаҳар Усмон Носир ва Аҳмад Яссавий кўчалари кесишмасида содир бўлган. Ҳаракатланиб келаётган Nexia-2 ҳайдовчиси автомобиль йўлига чиққан велосипедчи — 2015 йилда туғилган М.А.ни уриб юборган.
Оқибатда М.А тан жароҳати олган. Шу вақтда М.А.ни унинг отаси ва ҳайдовчи шифохонага олиб борган ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳозирда Марғилон шаҳар ИИБ ЙҲХБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятида Tracker пиёдалар йўлагидан ўтаётган 12 ёшли велосипедчини уриб юборганди.
LiveБарчаси