Фарғонада Nexia қарама-қарши йўналишга чиқиши оқибатида Tico ҳайдовчиси ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
05 Май 6695 1 дақиқа
Фарғона вилоятида Nexia-3 ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишга чиқиб, машиналарни қувиб ўтиши туфайли Tico билан тўқнашди. Оқибатда Tico ҳайдовчиси вафот этди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 5 май куни соат 16:00 ларда Фарғона тумани “Фарғона-Водил-Ҳамзаобод” автомобиль йўлининг 14-километрида 2000 йилда туғилган ҳайдовчи Nexia-3 русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, қувиб ўтиш қоидасини бузган ва қарама-қарши йўналишга чиқиб ҳаракатланиши оқибатида ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган 1960 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Tico русумли автомобиль билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.
Дастлабки маълумотларга кўра, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Tico русумли автомобиль ҳайдовчиси вафот этган. Шунингдек икки нафар йўловчилари тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага юборилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида Lacetti автомашинаси уриб юборган пиёда шифохонада вафот этганди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳайдовчига қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
Live
Барчаси