Фарғонадаги мудҳиш ЙТҲда икки киши ўлди
Жамият
−
03 Январь 2024 13604 1 дақиқа
Фарғона-Чимён автомобиль йўлида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, икки киши вафот этди, уч киши шифохонага жойлаштирилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
ЙТҲ бугун, 3 январь куни соат 19:40 ларда 4P-146 автомобиль йўлининг Фарғона тумани Янгиобод МФЙ ҳудудидан ўтган қисмида содир бўлган.
Қайд этилишича, Nexia-3 русумли автомашина иккинчи даражали йўлдан асосий йўлга шошилиб чиқиши оқибатида, асосий йўлда ҳаракатланиб келаётган Tracker русумли автомашинага урилиб, ЙТҲ содир этган.
Оқибатда Nexia-3 автомобилида бўлган 2 нафар йўловчи тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган. Яна 3 нафар йўловчилар шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель