Фарғонада Москвич ЙТҲда иккига бўлиниб кетди (видео)

Жамият

image

Кеча, 28 ноябръ куни Фарғона вилоятининг Бағдод туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳодиса соат 15:00 атрофида тумандаги “Чуваланчи” МФЙ ҳудудидан ўтган 40В088 “Янгиқўрғон қишлоғи” йўлида юз берди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, “Москвич 412” автомобили йўлнинг белгиланмаган қисмидан ортга қайрилаётган пайтда унинг ортидан келаётган Nexia-2 автомобили унга урилган. Оқибатда Москвич автомобили деярли иккига бўлиниб кетган, Nexia-2 автомобили ҳам жиддий шикастланган.

Ҳодиса юз берганда ҳар иккала ҳайдовчи фақат енгил тан жароҳати олган. Жиддий жароҳатлар қайд этилмаган. 

Ҳозирда ҳолат юзасидан тумани ИИБ ЙҲХ бўлими терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарёда қалин туман сабаб 8 та автомобиль тўқнашиб кетгани ҳақида хабар берилганди. Йўлга қалин туман тушиб, кўриниш чеклангани сабаб йўналишда ҳаракатланиб кетаётган транспорт воситаларининг ҳайдовчилари томонидан белгиланган тартибда масофа сақламагани оқибатида жами 8 та енгил транспорт воситаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сирдарё Фарғона туман Москвич йўл-транспорт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг