Фарғонада “Москвич” каналга тушиб кетди (видео)

3-саҳифа

image

Бугун, 12 апрель куни Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманидаги каналга “Москвич” машинаси тушиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Ёзёвон туманининг “Тошҳовуз” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи каналга “Москвич” русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида тушиб кетгани ва амалий ёрдам кераклиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Хабарга асосан, ФВВ қутқарувчилари айтилган манзилга етиб борган ва автотранспорт воситаси сувдан чиқариб олинган. Автомобилда ҳайдовчининг ўзи бўлган. Ҳолат оқибатида фуқароларнинг тан-жароҳати олиш ва ҳалок бўлиши қайд этилмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятида “Волга” русумли автомобиль Фарғона каналининг Олтинкўл тумани ҳудудидан ўтган қисмига тушиб кетганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ФВВ Фарғона Москвич

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг