Фарғонада маст ҳолда аҳолининг тинчини бузган аёллар жазоланди (видео)
3-саҳифа
−
20 Декабрь 15598 1 дақиқа
Фарғона шаҳрида фуқароларнинг тинчини бузиб, ички ишлар органи ходимларига қаршилик кўрсатган аёллар жазоланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 29 ноябрь куни Фарғона шаҳар, “Шакорқишлоқ” маҳалласи Тарона кўчасида соат тонги 04:00 ларда 2003 йилда туғилган фуқаро М.Ғ. ва 2004 йилда туғилган Ф.О. (видеотасвирдаги аёллар) спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолатда шу ҳудудда яшовчи фуқароларнинг тинчини бузаётгани аниқланган.
Ушбу шахсларни тинчлантириш мақсадида етиб борган ИИО ходимларининг қонуний талабларини бажармасдан фаоли қаршилик кўрсатган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан юқоридаги шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-(майда безорилик) ва 194-моддаларига (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, тегишли суд органига юборилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида фуқаро емакхонада жанжал чиқарганди. Унга нисбатан қонунда белгиланган тартибда жисмоний куч ишлатилиб, фуқаро зарарсизлантирилган ва туман ИИО ФМБга топширилган.
Live
Барчаси