Кундошининг қизини каналга ташлаб юборган аёлга суд ҳукми ўқилди
Жамият
−
22 Январь 2022
12069Ўтган йилнинг апрель ойида Фарғона вилоятининг Бувайда туманида кундошининг 9 ёшли қизини каналга ташлаб юборган аёлга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Бувайда туман суди раиси Ботир Мўминов маълум қилди.
Суд ҳукмида келтирилишича, ўтган йилнинг 14 апрель куни Бувайда тумани Ички ишлар бўлими навбатчилик қисмига “Маслаҳат” маҳалла фуқаролар йиғини, Чиркай қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтган Ойимтарра каналига ёш қиз номаълум аёл томонидан уриб, ташлаб юборилгани хабар қилинган.
Суриштирув давомида фуқаро М.Е. собиқ турмуш ўртоғи Б.Й.ни у билан шаръий никоҳ асосида яшаб келаётган М.Ж.дан рашк қилгани, кундошидан ўч олиш мақсадида унинг 2012 йилда туғилган вояга етмаган қизи Ф.Ф.ни 14 апрель куни мактабдан алдаб олиб кетгани аниқланган. М.Е. қизни йўловчи машинада Чиркай қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтувчи Ойимтарра канали яқинига олиб келиб, қасддан ўлдириш мақсадида бош соҳасига тош билан уриб, каналга ташлаб юборган.
Ушбу ҳолатни Бувайда туманида яшовчи Ш.Я. (2005 йилда туғилган) кўриб қолган ва Ф.Ф.ни каналдан қутқариб олган.
Ҳолат юзасидан Бувайда туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 25, (жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) 97-моддаси 2-қисми “в” (айбдорга аён бўлган ожиз аҳволдаги шахсни ўлдириш) банди билан жиноят иши қўзғатилиб, М.Й.га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.
Жиноят ишлари бўйича Бувайда тумани суди томонидан судланувчи М.Й.га 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган. Жазо ўташ муддати 2021 йил 15 апрель кунидан бошлаб ҳисобланади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь