Фарғонада кўчатларни сақлаш омбори ёниб кетди

3-саҳифа

image

Бугун, 23 февраль куни Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида кўчатларни сақлаш омбори ёниб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди. 

Қайд этилишича, бугун, 23 февраль соат 13:24 да “112” тизимидан Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига (ФВБ) Олтиариқ тумани, “Повирғон” маҳалла фуқаролар йиғини Кампикой кўчасида жойлашган дарахт кўчатларини сақлаш омбори, яъни музлаткич ёнаётгани тўғрисида хабар тушган.

Ёнғин жойига Фарғона вилояти ФВБдан 7 та қутқарув бўлинмаси техникаси соат 13:30 да етиб бориб, соат 13:42 да ўраб олинган ва ёнғин соат 14:20 да батамом ўчирилган. 

Билдирилишича, ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги қурилиш бозорида ёнғин содир бўлганди. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар бўлмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

ФВВ Фарғона Олтиариқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг