Фарғонада халқаро университет ташкил этилади
Жамият
−
26 Август 2019 6395 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг“Фарғона шаҳридаги Корея халқаро университетини ташкил этиш тўғрисида” қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Университет республика иқтисодиёт ва саноат тармоғини ривожлантириш бўйича муҳим вазифаларни ҳал этишга қодир бўлган юқори малакали кадрларни халқаро таълим стандартлари даражасида тайёрлайди.
Университет нодавлат олий таълим ташкилоти сифатида ташкил этилади.
Университетда ўқитиш тўлов-контракт асосида корейс, инглиз ва ўзбек тилларида кундузги таълим шаклида амалга оширилади, битирувчиларга Ўзбекистон Республикасида тан олинадиган белгиланган намунадаги диплом берилади.
Университетда биринчи ўқув йилида 9 та йўналишда, 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб 14 та йўналишда мутахассислар тайёрланади.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь