Фарғонада қиморхона ташкил қилган шахслар ИИБ ходимларига ҳужум қилди

3-саҳифа

image

Фарғона вилоятида қиморхона ташкил қилган шахслар Ички ишлар ходимларига болта ва пичоқ билан ҳужум қилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 18 январь куни Фарғона вилояти ИИБ Тезкор ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида Фарғона вилояти Қува тумани Сойкелди маҳалласида яшовчи 1985 йилда туғилган шахс ўз хонадонида қиморхона ташкил этгани аниқланган.

Маълум бўлишича, у ўз хонадонига Андижон вилояти ва Қува тумани фуқароларидан жами 9 нафар шахсларни жалб этган.

Тезкор тадбир давомида юқоридаги шахслар томонидан ИИБ ходимларига болта ва пичоқ билан кўрсатилган фаол қаршиликка қарамасдан, гумонланувчиларнинг барчаси жиноят устида қўлга олинган.

Ушбу ўйинда фуқаролар томонидан тикилган жами 17 млн сўмдан зиёд пуллар, 200 АҚШ доллари ва 35 рубль купюрадаги пуллар, 8 дона ошиқ ва 25 дона ошиқ отиш учун стаканлар ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг июль ойида Хоразмда инспектор тунги хизмат вақтида калтакланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона қиморхона

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг