Фарғонада институт декани 4 минг доллар пора билан ушланди (видео)

Жамият

image

Фарғона вилоятидаги банклардан бирининг мутахассиси ва Қўқон давлат педагогика институти декани 4 минг доллар пора билан ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, ДХХнинг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида Қўқон шаҳридаги банклардан бирининг мутахассиси ўзганинг ишончига кириб, мансабдор танишлари ёрдамида, унинг ўғлини Қўқон давлат педагогика институтига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 4 минг доллар олган вақтида ушланган.

Тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида, у ушбу пул маблағини мазкур муассасада декан лавозимида ишловчи шахсга бериши кераклиги аниқланиб, жараён давом эттирилган ва у ҳам пулларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Шунингдек, Фарғона шаҳридаги хусусий университет директорининг ўринбосари фуқаронинг Қирғизистон Республикаси Ўш давлат педагогика университетидаги ўқишини Чирчиқ давлат педагогика институтига кўчириб бериш эвазига 2,5 минг доллар олган вақтида қўлга тушган.

Бошқа ҳолатда эса Хоразм вилояти Урганч туманида яшовчи шахс ўзганинг ишончига кириб, мансабдор танишлари ёрдамида уни Урганч давлат университетининг Бошланғич таълим йўналишига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 3,5 минг доллар олган вақтида ушланган. 

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар бўйича мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри ва Андижон вилоятида ҳам ОТМга киритиб қўйишни ваъда қилиб, фуқаролардан пул олиш ҳолатларининг олди олингани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

пора ДХХ Хоразм Фарғона

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made