Фарғонада икки киши ис газидан вафот этди
Жамият
−
26 Февраль 2020
3749Кеча, 25 февраль куни Фарғона вилоятида икки киши ис газидан вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Соат 07:30 ларда Фарғона вилояти Учкўприк туман Пучуғой қишлоғидаги уйларнинг бирида истиқомат қилувчи 18 ёшли Ф.М. (қиз) ўз уйига ўрнатилган сандалнинг туташи оқибатида ис газидан заҳарланиб, куйиши натижасида вафот этган.
Бундан ташқари, соат 13:00 ларда Фарғона шаҳар Беглар МФЙда истиқомат қилувчи 38 ёшли М.Х. ва бирга яшовчи турмуш ўртоғи Г.Қ. яшаш хонадонида ис газидан заҳарланиши натижасида М.Х. ҳодиса жойида вафот этган. Г.Қ. шифохонага ётқизилган.
“Ҳурматли фуқаролар! Шу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, сиздан хонадонингиз ва бошқа бинолардаги газ анжомларида газ сизиб чиқиш ҳолатлари бор ёки йўқлигига эътиборли бўлишингизни, оловдан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишингизни сўраймиз. Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан тергов тезкор гуруҳи ҳодиса жойида ишламоқда, воқеа тафсилоти юзасидан қўшимча равишда маълумот берилади”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь