Фарғонада газ портлаши оқибатида 3 нафар ҳиндистонлик талаба жароҳатланди
3-саҳифа
−
12 Март
5514Фарғонада газ портлаши оқибатида 3 нафар Ҳиндистон фуқароси жароҳатланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
Кеча, 11 март куни Фарғона шаҳар Шарқ кўчаси 10-уйда газ портлаган. Оқибатда ушбу уйда ижарада яшаган 3 нафар Ҳиндистон фуқароси турли хил термик куйиш жароҳатларини олган. Ҳозирда уларга шифохонада тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Улардан 2 нафари 2001 йилда туғилгани, бир нафари эса 2003 йилда туғилгани аниқланган. Уларнинг барчаси Фарғона Жамоат-саломатлиги тиббиёт институти талабалари бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 259-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Абу Али Ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институтининг 20 ёшдаги ҳиндистонлик талабаси Навас Насмел вафот этганди.
LiveБарчаси