Фарғонада давлат ерини пуллашга уринганлар қўлга тушди (видео)
3-саҳифа
−
05 Сентябрь 5487 1 дақиқа
Фарғона вилояти Фурқат туманида 22 сотих ер майдонини сотишга уринган шахслар ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг январь ойида Фарғона вилояти Фурқат туманидаги “Ёшлар кичик саноат зонаси” ҳудудидан маҳаллий масъулияти чекланган жамиятга қурилиш материаллари ишлаб чиқариш мақсадида узоқ муддатга 22 сотих ер майдони ижарага берилган.
Лекин муқаддам судланган МЧЖ раҳбари сотиш ҳуқуқи бўлмасада, ушбу ер майдонини харидорга 52 минг АҚШ долларига сотишга келишиб ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Кичик саноат зоналарини бошқариш дирекцияси”да ишловчи таниши орқали унинг номига хусусийлаштириб бериши эвазига 15 минг АҚШ доллари, жами 67 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Кичик саноат зоналарини бошқариш дирекцияси”нинг Фурқат тумани бўйича етакчи мутахассиси МЧЖ раҳбари билан бирга 15 минг АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми “а”, “в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Фарғона вилоятида тадбиркорга шифохона ҳудудидан дорихона қуриш учун ер майдонини ажратиб бериши эвазига 50 000 АҚШ долларини қўлга киритган шахс қўлга тушганди.
Live
Барчаси