Фарғонада чегарани бузган икки кишига ўқ узилди

3-саҳифа

image

Фарғона вилоятининг Фарғона туманидаги “Водил” аҳоли пунктида хизмат олиб бораётган чегарачилар спиртли ичимлик таъсирида уларга фаол қаршилик кўрсатган икки фуқарони отиб қўйди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, бугун, 16 октябрь куни Фарғона туманидаги “Водил” аҳоли пунктида хизмат олиб бораётган Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари “Бўстон” МФЙ ҳудудидан ҳаракатланиб келаётган маҳаллий фуқаролар А.М. ва О.Ю. исмли шахслар бошқарувидаги машинани тўхтатиб, белгиланган тартибда кўрикдан ўтказган. 

Текширув давомида машинанинг салон қисмида мамлакат ҳудудига ноқонуний равишда олиб кирилган товар-моддий бойликлари борлиги аниқланган. 

Ушбу ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида А.М. ва О.Ю.га бўлинмага бориш таклиф этилган. Бироқ мазкур шахслар ва уларнинг воқеа содир бўлган ҳудуд яқинида йиғилган ўн нафарга яқин шериклари, спиртли ичимлик таъсирида ҳарбий хизматчиларнинг қонуний талабларига бўйсунмаганлар ва чегарачиларга фаол қаршилик кўрсатиб, уларга нисбатан куч ишлатишган. 

Оқибатда ҳарбий хизматчилар турли кўринишдаги тан жароҳатларини олган. Қаршилик кўрсатаётган кучлар тенг келмаганлиги боис, чегарачилар огоҳлантирувчи ўқ узишига мажбур бўлган. 

“Огоҳлантиришдан тўғри хулоса қилмай, ҳарбий хизматчиларга фаол қаршилик кўрсатишда давом этган фуқароларнинг икки нафари қурол қўлланилиши оқибатида воқеа жойида вафот этган. Ҳозирда ҳолат бўйича тегишли ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

ДХХ Фарғона Бўстон отиб қўйди Водил Қаршилик чегарачилар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг