Фарғонада божхона пости бошлиғи пора билан ушланди (видео)
3-саҳифа
−
15 Август 8933 1 дақиқа
Фарғона вилоятидаги чегара-божхона постларидан бирининг бошлиғи пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу мансабдор ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқаронинг Қирғизистондан олиб келган 80 дона Iphone-16 русумли уяли телефон аппаратларини тегишли расмийлаштирувларсиз божхона постидан ноқонуний ўтказиб бергани эвазига 5000 доллар ҳамда 1 дона Iphone-16 Pro телефонини талаб қилган.
ДХХ томонидан ўтказилган тезкор тадбирда божхона органлари подполковниги ушбу пул ва телефонни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда мазкур мансабдор шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бош мутахассиси 2 минг доллар олган вақтида, Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи эса 3,5 минг доллар билан қўлга тушганди.
Live
Барчаси