Фарғонада бир гуруҳ йигитлар 14 ёшли қизни зўрлади
3-саҳифа
−
15 Январь 14241 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида бир гуруҳ йигитлар 14 ёшли қизни зўрлагани ҳақида хабарлар тарқалди. QALAMPIR.UZ ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) Сурайё Раҳмонова билан боғланди.
Унинг билдиришича, вояга етмаган шахсга нисбатан содир этилган зўравонлик ҳолати юзасидан Фарғона вилояти Учкўприк тумани Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Гумон қилинувчи шахслар Жиноят-процессуал кодексининг нинг 221-моддаси тартибида ушланиб, уларга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Болалар омбудсмани ҳолат юзасидан ўз кузатувини олиб борган ҳолда таъкидлашича, мазкур жиноят ишига тегишли ҳолатларни батафсил очиқлаш бола манфаатига зид бўлиб, болага оид маълумотлар ОАВда кенг тарқалиши жабрланувчи-боланинг ҳуқуқларига зарар етказади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Денов туманида жойлашган 64-сонли умумий ўрта таълим мактабида 11-синф ўқувчиси 9-синф ўқувчига нисбатан жинсий зўравонлик қилгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси