Фарғонада 9 яшар қизча ЙТҲ қурбони бўлди
3-саҳифа
−
04 Май 2021
5010Фарғона вилоятида 9 ёшли қизалоқ автомобиль уриб юбориши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳодиса жорий йилнинг 27 апрель куни соат 16:30 ларда Тинчликобод кўчасида содир бўлган. Фуқаро М.Ф. Damas атомашинасини бошқариб, қатнов қисмини пиёда кесиб ўтаётган вояга етмаган қиз Б.М.ни уриб юборган.
Натижада, қизалоқ тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.
Ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлишига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.