Фарғонада 755 минг долларни ноқонуний йўл билан хорижга чиқарганлар ушланди
3-саҳифа
−
14 Февраль
1266Фарғонада 755 минг АҚШ долларини четга ноқонуний олиб чиққан шахслар қўлга тушди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.
Билдирилишича, департаментнинг Боғдод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “B.E.” МЧЖ масъул шахсларининг ноқонуний ишлари аниқланган. МЧЖ масъул шахслари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиб, “E.I.” хорижий корхонаси билан транспорт хизмати кўрсатиш бўйича шартномалар тузган. Сўнг ушбу корхонага 755 минг доллар ўтказиб, пулни четга ноқонуний йўл билан олиб чиққан.
Шунингдек халқаро транспорт юк хатларини сохталаштириш йўли билан жами 3,7 млрд сўм субсидия маблағларини олишга эришиб, пулларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.
Манбага кўра, ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Оққўрғон туманида тадбиркорларнинг жуда кўп миқдордаги пул маблағларини ўзлаштири, 4 та машина олган “уддабуронлар” ушланганди.
LiveБарчаси