Чигитнинг пулига 4 та машина олган “уддабуронлар” ушланди
3-саҳифа
−
13 Февраль
12585Тошкент вилояти Оққўрғон туманида тадбиркорларнинг жуда кўп миқдордаги пул маблағларини қўлга киритган шахслар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.
Билдирилишича, департаментнинг Оққўрғон тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда МЧЖ таъсисчиси бўлган шахс ва яна бир нечта фуқаро 2021-2023 йиллар давомида хусусий корхона ва бошқа бир МЧЖ га 2 минг 700 тонна чигит маҳсулотларини етказиб берган. Бунинг эвазига эса уларнинг 559 минг АҚШ долларини нақд ҳолда ҳамда 1,5 миллиард сўмини пул кўчириш йўли билан қўлга киритган.
МЧЖ таъсисчиси ва унинг ишчиси фирибгарлик йўли билан қўлга киритган маблағларига “Trailblazir, “BYD Yuan Plus” ва “Cobalt” русумли енгил ҳамда “Sitrak” русумли юк автотранспорт воситаларини сотиб олган.
"Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда", дейилади бу ҳақдаги хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманганда банк ходимлари хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда фуқароларнинг пулларини ўзлаштирганди.
LiveБарчаси