Фарғонада 7 ёшли болани қутқармоқчи бўлган ёлғиз онани поезд босиб кетди
3-саҳифа
−
12 Июнь 2023
19025Фарғона вилояти “Охунбобоев-Марғилон” бекатлари оралиғида поезд йўлини кесиб ўтаётган 7 яшар болани қутқармоқчи бўлган 41 ёшли аёлни босиб кетди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 2 июнь куни соат 10:40 да “Андижон-Хива” йўналишидаги шаҳарлараро электропоезди “Охунбобоев-Марғилон” бекатлари оралиғида ҳаракатланиб ўтаётган 2016 йилда туғилган У.Н.ни қутқармоқчи бўлган 1981 йилда туғилган М.Д.ни бoсиб кетган.
Оқибатда фуқаро М.Д. воқеа жойида вафот этган.
Дастлабки маълумотларга кўра, Марғилон шаҳридаги 29-сонли умумтаълим мактабида фаррош бўлиб ишлаган М.Д. мазкур ҳолат юз берган вақтда 7 ёшли мактаб ўқувчиси У.Н. билан бирга поезд йўлини кесиб ўтаётган бўлган.
Эҳтиётсизлик оқибатида келаётган поездни кўрмай қолган У.Н.ни елкасидан туртиб, ҳаётини сақлаб қолган 3 нафар фарзанднинг онаси М.Д.нинг ўзи қочишга улгурмаган ва поезд тагида қолиб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан хозирда Фарғона транспорт прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
QALAMPIR.UZ’га етиб келган маълумотларга кўра, аёл уч фарзанднинг онаси бўлган ва у болаларини ёлғиз катта қилаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Чинозда 36 ёшли аёлни поезд иккига бўлиб кетгани ҳақида хабар берилганди.
Муҳсинжон Умурзоқов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь