Фарғонада 31 ёшли аёл 4 нафар эркак томонидан зўрланди (видео)
3-саҳифа
−
17 Июль 2023
69417Фарғонада 31 ёшли аёл 4 нафар эркак томонидан зўрланди. Эркакларга нисбатан жиноят иши очилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳодиса Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида содир бўлган. Фуқаро А.Й. танишлари И.Ю, Ж.С. ва Б.С. билан аёлни мажбурлаб, ташландиқ шийпонга олиб борган. Улар аёлнинг Б.С. билан жинсий алоқада бўлган ҳолатини видеотасвирга олган ва ушбу видеони ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбориш билан қўрқитган. Шундан сўнг, улар Д.У.нинг эркига қарши номусига тегиб, жинсий эҳтиёжларини қондирган.
Суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, аёлнинг ўнг билагида қонталаш из бўлиб, мазкур тан жароҳати оғирлик даражасига кўра 6 кундан кўп давом этмайдиган енгил шикастлар тоифасига киради. Танасининг бошқа жойларида жароҳатлар аниқланмаган.
Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодекснинг 118-моддаси (номусга тегиш) 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари якунланиб, тегишлилиги бўйича судлов органига юборилган.
LiveБарчаси