Фарғонада 25 ёшли йигитни чойхонада ўлдириб кетган шахс қарийб 3 ойда ушланди
3-саҳифа
−
06 Сентябрь 2023 14420 1 дақиқа
Фарғона вилояти Данғара туманидаги чойхонада 25 ёшли йигит ўлдириб кетилгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу қотилликни содир этган шахс қарийб 3 ойдан сўнг қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси маълум қилди.
Жорий йилнинг 21 июнь куни фуқаро О.З. Данғара туманидаги чойхоналардан бирида ўтирган вақтида, 1998 йилда туғилган Ж.У. бир неча танишлари билан чойхонага келиб, жанжаллашган. У ёнида бўлган ўткир тиғли жисм билан О.З.нинг ўнг кўкрак қафасига уриб, тан жароҳати етказган.
Оқибатда О.З. ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Данғара туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Ж.У.га нисбатан қидирув эълон қилинган эди.
Қўқон шаҳридаги тозалаш махсус-профилактик тадбирлари доирасида ўтказилган тезкор тадбирда Ж.У. қўлга олиниб, унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь