Фарғонада 1,4 млрд сўмлик “свет”ни ўғирлаган омбор аниқланди

3-саҳифа

image

Фарғона вилоятининг Риштон туманида 1,4 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган музлаткич омбори аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, департаментнинг Риштон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Т.В.” МЧЖ раҳбари С.М. “Боғистон” МФЙ ҳудудидаги музлаткич омборида ҳисоблагичга ташқи таъсир ўтказган ҳолда электр тармоғидан тижорат мақсадида фойдаланиб, 1,4 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида фермер хўжалиги раҳбари 4 млрд 739 млн сўмлик электр энергиясини талон-торож қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

электр энергияси ўғрилик Фарғона свет музлаткич омбори

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг