Фарғона водийсида янги ўсимлик тури аниқланди
Бу қизиқ
−
04 Август 2025 14231 1 дақиқа
Фарғона водийсидан янги ўсимлик – Gagea khassanovii номли янги тур топилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фанлар академияси хабар берди.

Билдирилишича, бу ўзига хос гулларга эга ноёб ўсимлик Гагеа (Бойчечак) туркумига мансуб бўлиб, Фарғона водийсидагина тарқалган, Қирғизистон ҳамда Ўзбекистон флораларини бойишига хизмат қилади.

Янги тур Ўзбекистоннинг Андижон вилоятидаги Имом тоғи (Олой тизмаси) этакларида аниқланган бўлиб, илмий тавсифи 2025 йил июлm ойида нуфузли “Phyto Keys” журналининг 260-сонида эълон қилинган. Тадқиқотлар Ўзбекистон, Россия, Хитойлик олимларнинг ҳамкорликда олиб борган изланишлари асосида амалга оширилган.

Маълум қилинишича, Gagea khassanovii ташқи жиҳатдан (моргологик) Гагеа cирcумфлеха турига ўхшаб кетади, бироқ унинг оқ рангли гуллари, ингичка гултожбарглари ва узун поябарглари каби морфологик фарқлари мавжуд. Тур таниқли ўзбек ботаниги, профессор Фурқат Ўринбоевич Ҳасанов шарафига номланган.
Live
Барчаси