Фарғона водийсида электропоездлар ҳаракати йўлга қўйилади
Жамият
−
07 Июнь 2020
5083Фарғона водийси бўйлаб Андижон, Фарғон ва Наманган вилоятларини боғловчи узунлиги 331 км бўлган ҳалқа электропоездлар ҳаракати қўйилади.
Қўқон-Марғилон-Андижон станциялари оралиғи электрлаштириб бўлинган. Айни пайтда Қўқон-Наманган-Андижон станциялари электрлаштирилаётган экан. Бу ишлар ҳам яқин икки ойда якунланади.
Электрпоездларнинг биринчи қатнови шу йилнинг сентябрь ойида йўлга қўйилиши кутилмоқда.
Йўлкира нархи 5 минг сўмдан 45 минг сўмгача бўлади.
Поездлар кондиционерлар, USB-кабеллар, Wi-Fi, буфет, мото-велосипедлар учун махсус жойлар, биоҳожатхона кабилар билан таъминланади.