Фарғонада 12 ёшли бола поезд уриб юбориши натижасида ҳалок бўлди

Жамият

image

Жорий йилнинг 30 май куни Фарғона вилоятида йўловчи поезди 12 ёшли вояга етмаган болани уриб кетди. Оқибатда бола шифохонада вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, 30 май куни соат 11:45 ларда Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси ТХТБга Қўқон МТУ навбатчиси А.Х. шу куни соат 11:40 ларда электровоз машинисти С.Ш. бошқарувида бўлган "Андижон-Тошкент" йўналишидаги йўловчи поезди "Марғилон-Олтиариқ" темир йўл бекатлари оралиғида ҳаракатланиб кетаётган вақтида, ушбу тўсиқда жойлашган пиёдалар ўтиш йўлагидан велосипедда ўтиб кетмоқчи бўлган 2008 йилда туғилган З.Ж.ни, ўз эҳтиётсизлиги оқибатида уриб юборганлиги ҳақида хабар берди.

З.Ж. танасининг турли жойидан тан жароҳати олиб Олтиариқ тумани ШТТЁБга олиб кетилган. Олиб борилган тиббий муолажаларга қарамасдан 2020 йил 2 июнь куни шифохонада вафот этди.

Ушбу бахтсиз ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, юқоридаги ҳолат бир ҳафта ичида вояга етмаганнинг ўлими билан тугалланган учинчи бахтсиз ҳодиса. Бундан аввал Қашқадарё ва Жиззах вилоятида вояга етмаганларнинг ўлими билан тугаган йў-транспорт ҳодисалари ҳақида хабар берган эдик.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Бахтсиз ҳодиса

Баҳолаганлар

140

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг