Наманган вилоятида депутат бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этди

Жамият 15427
image
Халқ депутатлари Наманган вилояти кенгаши депутати, "Истиқлол жавоҳири" масъулияти чекланган жамияти раиси Исломжон Тайрбоев 44 ёшида вафот этди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
 
Исломжон Тайрбоев 1976 йилда Наманган шаҳрида туғилган. 1995 йили Наманган саноат технология институти ҳузуридаги тадбиркорлик ва бизнес курсини тамомлаган.
 
2008 йилдан ҳозирга қадар Наманган шаҳридаги "Истиқлол жавоҳири" масъулияти чекланган жамияти раиси лавозимида ишлаб келаётганди.
 
Маълумот учун, Исломжон Тайрбоев 2020 йилнинг 21 октябрь куни бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этган. Унинг ўлимига айнан нима сабаб бўлганига ойдинлик киритилмаган.
Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 757
Рейтинг: 3
t
×