Фарҳод Маннопов вафоти бўйича Бош прокуратура баёнот берди
3-саҳифа
−
05 Март 2023
55127Блогер Фарҳод Манноповнинг вафоти бўйича Чилонзор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
“5 март куни 26 ёшли Фарход Маннапов (Mittivine) ўтказилган жаррохлик амалиётидан кейин вафот этганлиги ҳолати юзасидан Чилонзор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейди у.
Қайд этилишича, текширув доирасида шифокорларнинг хатти-ҳаракатлари бўйича хизмат текшируви тайинланган.
“Фарҳод Маннаповнинг вафот этгани ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилгани, иш доирасида шифокорлар ушлангани ёки қамоққа олингани ҳақида тарқалаётган хабарлар асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмайди”, дейди Шамсутдинов.
Бош прокуратура жамоаси марҳумнинг яқинларига чуқур таъзия изҳор этиб, ҳамдардлик билдирган.