Фаластинни ёқлаган ва Путинга огоҳлантириш берган Берни Невада штатида ғалаба қозонди
Олам
−
23 Февраль 2020
5142Сенатор Берни Сандерс Невада штатида етарли овоз тўплагандан кейин АҚШ сайловларида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Бу ҳақда бугун, 23 февраль куни АҚШнинг етакчи оммавий ахборот воситалари маълум қилди.
Хабарларга кўра, Сандерс 47,6 фоиз овоз тўплаган. Ундан сўнг 19,5 фоиз овоз олган АҚШнинг собиқ вице-президенти Жо Байден турибди. Ундан кейинги ўринда Саут-Бенднинг собиқ мэри ва Пит Баттигич турибди. Уларнинг ҳар бири 15 фоиздан овоз тўплаган.
Аввалроқ Сандерс АҚШ Фаластин-Исроил можаросида Фаластин тараф бўлиши кераклигини таъкидлади. Шунингдек, у Путинни АҚШ сайловларига аралашмасликка чақирди.
Нуруллоҳ Шарипов
LiveБарчаси