Фаластинда Исроил ҳужумлари оқибатида камида 353 футболчи ҳалок бўлган

Спорт

image

Исроилнинг Фаластинга ҳужумлари оқибатида камида 353 футболчи, жумладан 91 бола ҳалок бўлган. Бу ҳақда Фаластин футбол федерацияси вице-президенти ва Осиё футбол конфедерациясининг ижроия қўмитаси аъзоси Сузан Шалабий “Marca” нашрига берган интервьюсида сўз очди.

“Барқарор спорт иншоотлари тўлиқ вайрон бўлган ёки жиддий шикастланган. Биз камида 353 футболчини йўқотдик, улардан 91 нафари бола, шунингдек 108 бошқа спорт турлари бўйича мутахассислар ва 85 скоут ҳалок бўлди. Биз ҳозиргача кўплаб бедарак йўқолганларнинг тақдирини билмаймиз”, деди Шалабий.

Шунингдек, Шалабий Халқаро футбол федерациясини (ФИФА) бу ҳолатга нисбатан бефарқликда айблади. Унинг сўзларига кўра, Исроил армияси баъзи стадионларни концлагер сифатида ишлатган ва унда фаластинликларни мажбурий усулда ушлаб турган.

“Баъзи майдонлар ҳатто қурбонларни дафн этиш учун жой йўқлиги сабабли қабристонларга айлантирилди”, дейди Шалабиц.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ БМТнинг Фаластинлик қочқинларга ёрдам бериш ва ишларни ташкил қилиш агентлиги (UNRWA) ходими Луиза Уотериж Ғазо секторида ҳар куни ўртача 67 бола ҳалок бўлаётганини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

футболчи Фаластин Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг