Ғазо секторида ҳар куни 60 дан ортиқ бола ҳалок бўлмоқда
Олам
−
09 Ноябрь
1605Ғазо секторида ҳар куни ўртача 67 бола ҳалок бўлмоқда. Бу ҳақда БМТнинг Фаластинлик қочқинларга ёрдам бериш ва ишларни ташкил қилиш агентлиги (UNRWA) ходими Луиза Уотериджга таяниб, “Al Jazeera” хабар берди.
Маълумотларга кўра, яқинда Исроил армияси агентликка қарашли икки мактабга ҳужум уюштирган. Оқибатда 17 киши ҳалок бўлган, кўплаб одамлар жароҳатланган.
Шунингдек, озиқ-овқат танқислиги туфайли Фаластин анклавининг марказий ва жанубий қисмларида кундалик равишда муҳтожларга 400 минг овқат тарқатувчи 100 дан зиёд ошхона ёпилиш хавфи остида. UNRWA маълумотига кўра, ҳозирда Миср ва Иордания чегараларида Ғазога кириш учун 40 та доривор воситалар ва гигиена маҳсулотлари ортилган юк машиналари кутиб турибди.
Бундан ташқари, сектордаги шаҳарларда 42 миллион тоннадан ортиқ вайрон бўлган биноларнинг қурилиш чиқиндилари тўпланиб қолган. Портлаш хавфи юқори бўлган ашёлар, портламаган снарядлар ва миналарнинг кўплиги аҳоли учун бевосита таҳдид солмоқда. Шунга қарамай, минадан тозалаш учун мутахассисларнинг ҳудудга кириши ва хавфсизлик амадиётини олиб бориши жуда чекланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Женевада Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари томонидан эълон қилинган ҳисоботда Ғазо секторида ҳалок бўлганлар орасида аёллар ва болалар қарийб 70 фоизни ташкил этаётгани хабар қилинган эди.
LiveБарчаси