Фаластин Президенти ҲАМАСни “итнинг болалари” деб ҳақорат қилди

Олам

image

Кеча, 23 апрель куни Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос Рамаллоҳда бўлиб ўтган Фаластин Озодлик Ташкилоти Марказий Кенгашининг 32-сессиясида сўзга чиқиб, ҲАМАСни “итларнинг болалари” деб атаб, гуруҳдан ҳали ҳам ушлаб турган гаровдагиларни озод қилишни, қуролсизланишни ва Ғазо устидан назоратни топширишни талаб қилди. Бу ҳақда “Al Jazeera” хабар берди.

Қайд этилишича, Аббос ҲАМАСни барча асирларни озод қилишга чақириб, уларни ушлаб туриш хатарли эканини айтган.

“ҲАМАС Ғазо секторида ўз жиноятларини содир этиш учун баҳоналар изламоқда, улар орасидаги энг кўзга кўрингани – гаровга олинганларни ушлаб туриш”, деган Фаластин Президенти.

Унинг сўзларига кўра, Ғазодаги қирғинлар нархини Исроил эмас, халқ тўламоқда.

“Ҳар куни ўлим бўлади. Сиз итларнинг болалари борингизни беринг ва бизни бу қийинчиликдан қутқаринг”, дея ҲАМАСни ҳақорат қилган Президент.

ҲАМАС ҳаракати эса Фаластин Президентининг сўзларини қоралаган. ҲАМАСнинг юқори мартабали амалдори Басим Наим Аббоснинг айтган сўзлари “ҳақорат” эканлигини билдирган.

Маълумот учун, Маҳмуд Аббос кўпинча ҲАМАСни Фаластин бирлигига путур етказишда айблаб келади. ҲАМАС эса мамлакат раҳбариятини Исроил билан ҳамкорлик қилгани ва Ғарбий соҳилдаги норозиликларни бостиргани учун танқид қилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 18 апрель куни Фаластин маъмурияти раҳбари Маҳмуд Аббос сўнгги 18 йил ичида илк бор Сурия пойтахти Дамашққа расмий ташриф билан борган эди. У ушбу учрашувда Сурия муваққат президенти Аҳмад аш-Шара билан матбуот учун ёпиқ учрашув ўтказган. Манбаларга кўра, учрашув давомида Аббос Сурия муваққат президенти билан ҲАМАСнинг келажаги ҳақида ҳам гаплашган, аммо томонлар бу ҳақда аниқ маълумот тақдим этмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Фаластин Маҳмуд Аббос ҲАМАС

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг