Фаластин-Исроил можароси бошланди-ю, Украина назардан қолди – Зеленский

Олам

image

Октябрда Фаластин-Исроил можароси бошланганидан бери Украинага 155 мм артиллерия снарядларини етказиб бериш камайди. Бу ҳақда Украина Президенти Владимир Зеленский AFP’га берган интервьюсида сўз очди.

“Бизнинг таъминотимиз пасайди. Улар ҳақиқатан ҳам секинлашди. Бу Қўшма Штатлар айтганидек эмас. Йўқ! Шунчаки ҳамма ўзи учун курашмоқда. Бу ҳаёт. Мен буни ижобий деб айтмаяпман, лекин бу реаллик ва биз ўзимизга тегишли нарсаларни ҳимоя қилишимиз керак”, дейди Зеленский.

Унинг сўзларига кўра, Ғарб етарли миқдорда снарядлар етказиб бера олмаяпти.

“Ҳозир омборлар бўш ёки қайсидир давлат бизга бера олмайдиган қонуний минимум бор. Бу етарли эмас”, дея қўшимча қилган Зеленский.

Қайд этилишича, Зеленский Киевда Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон билан учрашувда Фаластин-Исроил можароси бошланганидан кейин дунё Украинадаги ҳарбий амалиётларга у қадар эътибор қаратмаганини айтган. 

“Биласизми, дунё Украина фронтидаги вазиятга унча эътибор қаратмаяпти”, деган Зеленский Кэмеронга.

Шунингдек, Зеленский Россия қишда Украинани бомбардимон қилиш учун ракеталарни захиралашини, аммо Украина ҳаво мудофааси “ўтган қишдагидан яхшироқ” фойдаланиши мумкинлигини айтиб ўтган.

Украина Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба эса Европа Иттифоқи Украинага 1 млн артиллерия снарядларини етказиб бериш режасини 2024 йилнинг мартигача бажармаслигини айтган. Сабаблар қаторида вазир мудофаа ишлаб чиқаришининг ҳолати ва бюрократик тўсиқларни келтирган. НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг эса "жанг майдонидаги вазият оғир", эканини тан олган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 16 ноябрь куни АҚШ Президенти Жо Байден федерал бюджетни вақтинча молиялаштириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади. Унда Украинага бериладиган ёрдам учун маблағ ажратиш белгиланмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Владимир Зеленский Фаластин Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг