Фаластин элчиси Ўзбекистондаги миссиясини якунламоқда
Жамият
−
09 Октябрь 7354 1 дақиқа
Фаластиннинг Ўзбекистондаги элчиси Жавад Муҳаммад Авад ва Япониянинг Ўзбекистондаги элчиси Такаши Хатори ўз фаолиятини якунлади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ўзининг Telegram-каналида хабар берди.
Қайд этилишича, вазир кеча, 8 октябрь куни Жавад Муҳаммад Авад билан учрашган. Учрашувда икки мамлакат муносабатларини мустаҳкамлаш ва халқлар ўртасидаги дўстликни чуқурлаштириш йўлидаги элчининг саъй-ҳаракатларига чин дилдан миннатдорлик билдирилган.
“Ўзбекистон БМТ резолюциялари асосида “икки халқ учун – икки давлат” тамойилини амалга оширишнинг қатъий тарафдори. Элчи жанобларига келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз”, деб ёзади Саидов.
Шунингдек, Япониянинг Ўзбекистондаги элчиси Такаши Хатори билан ҳам учрашув бўлиб ўтган. Унда Ўзбекистон – Япония стратегик шериклик алоқалари мустаҳкамланиб, савдо, инвестиция, таълим, маданият ва бошқа соҳаларда амалий ҳамкорлик кенгайиб бораётгани қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франциянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Орелия Бушез Тошкентдаги фаолиятини якунлаганди.