Фаластин давлатини тан олиш Франция учун табу эмас – Макрон
Олам
−
17 Февраль 2024 11158 1 дақиқа
Франция Президенти Эммануэль Макрон ва Иордания қироли Абдулла II Париждаги Елисей саройида қўшма баёнот билан чиқди. Матбуот анжумани BFMTV томонидан эфирга узатилди.
Макроннинг айтишича, Фаластин давлатини тан олиш унинг мамлакати учун табу(тақиқ) эмас.
Макрон, Яқин Шарқда икки давлат ечими ва Фаластин давлатини яратиш минтақа тинчлиги учун ягона чора эканини қайд этди. Эммануэль Макроннинг фикрича, ушбу ечимнинг устуворлиги минтақада ўт очишни тўхтатишни таъминлайди.
"Бундай сулҳ билан тинч аҳоли хавфсизлиги кафолатланиши ва Ғазога инсонпарварлик ёрдами келиши керак", деб таъкидлаган Франция Президенти.
Макроннинг қўшимча қилишича, Исроилнинг Ғазога ҳужуми оқибатида қурбонлар сонининг кўплигини қабул қилиб бўлмайди.
Шунингдек, Макрон Исроилнинг Рафаҳдаги ҳарбий ҳужуми мисли кўрилмаган гуманитар фалокатга олиб келишидан ҳам огоҳлантирди. У Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришишни мутлақ устувор вазифа деб атади.
Live
Барчаси