Facebook Украина пойтахти номини ўзгартирди
Олам
−
27 Июнь 2020
15616Украина Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулебанинг сўзларига кўра, Facebook ижтимоий тармоғи Киев номини инглиз тилида ёзиш қоидасини ўзгартиришга қарор қилган. Энди у "Kiev"дан "Kyiv"га айлантирилди.
"Ижтимоий тармоқ муҳандислари барча маълумотларни “Kyiv”га ўтказишга қарор қилди. Илгари, агар бизнинг пойтахтимизни белгилашни хоҳласангиз, алгоритм “Kiev” вариантни таклиф қиларди. Эндиликда “Kyiv” - Украина пойтахтини эслатувчи манзиллар ва жойларни кўрсатади. Бунда фақат украин тилидаги транслитерациядан фойдаланилади, рус тилидан эмас", деб ёзди Сулеба Facebook’даги ўз саҳифасида.
Шу билан бирга, ушбу "қайта номлаш" Киев номидаги эски белгиларга таъсир қилмайди ва янгилари “тўғри” бўлади.
Маълумотларга кўра, у ижтимоий тармоққа бундай қарор учун миннатдорчилик билдирган.
LiveБарчаси