Facebook ҳам энди Ўзбекистонга солиқ тўлайди
Технология
−
20 Май 2020 9518 1 дақиқа
Ирландиядан рўйхатдан ўтган "Facebook Technologies Ireland Limited" компанияси Ўзбекистонда солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтди. Ушбу компания қўл остидаги Facebook тармоғи энди мамлакатда қўшимча қиймат солиғи тўловчиси сифатида фаолиятини давом эттиради.
Қайд этилишича, Facebook 19 май куни Солиқ қўмитаси рўйхатидан хизматлар ва товарларни электрон шаклда сотиш билан шуғулланувчи 11-хорижий компания сифатида рўйхатга киритилган.
Аввалроқ, Google ва Apple компаниялари ҳам Ўзбекистонда солиқ тўловчи сифатида қайт этилган эди. Жорий йилнинг I чораги якунларига кўра Google 85 минг евро солиқ тўлаган бўлса, Apple 59,2 минг АҚШ доллари миқдорида солиқ тўлади.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель