Фьюри британиялик “ёвуз”га қарши рингга кўтарилиши мумкин
Спорт
−
20 Ноябрь 2021
2711Профессионал бокснинг супер оғир вазн тоифасида WВC йўналиши бўйича Жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри навбатдаги жангида Диллиан Уайтга қарши рингга кўтарилиши мумкин.
“The Telegraph” нашрининг ёзишича, британиялик боксчининг вакиллари Боб Арум ва Френк Уоррен аллақачон “лўлилар қироли” ва “ёвуз” ўртасидаги чемпионлик жангини ташкил этиш борасида музокараларни бошлаб юборишган. Унга кўра Фьюри – Уайт жанги келаси йилнинг март ойида Кардифф шаҳрида бўлиб ўтиши мумкин.
Қайд этилишича, Арумни WВА, WBО ва IBF камарлари соҳиби Александр Усик билан оғир вазнда мутлақ Жаҳон чемпиони унвони учун жанг кўпроқ қизиқтирган, бироқ украиналик боксчи Энтони Жошуа билан реваншни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, WBC йўналиши бўйича Жаҳон чемпиони ҳисобланган Тайсон Фьюри жорий йилнинг октябрь ойида америкалик Деонтей Уайлдер (45-2) устидан ғалаба қозонганидан сўнг, иккала тирсагини операция қилиш учун шифохонага жойлаштирилгани ҳақида маълумот берган эдик.
Маълумот учун, WBC камарининг вақтинчалик чемпиони Диллиан Уайт навбатдаги жангини жорий йил декабрь ойида Отто Валлинга қарши ўтказади.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15