F-16 самолётларининг биринчи партияси Украинага етказилди – “Bloomberg”

Олам

image

НАТО иттифоқчиларидан F-16 қирувчиларининг биринчи партияси Украинага етказилди. Бу ҳақда манбаларга таяниб, “Bloomberg” хабар берди.

Манбаларнинг сўзларига кўра, қирувчилар сони "кам". Манбалар, шунингдек, сўнгги ойларда Ғарбда тайёргарликдан ўтган украиналик учувчилар жанговар самолётларни бошқаришни дарҳол бошлашлари мумкинми ёки бу жараён узоқ давом этиши аниқ эмаслигини таъкидлади.

“Bloomberg” Киевга F-16 самолётларини юборган қирувчиларнинг аниқ сони ва давлатларни очиқламади. Агентлик F-16’нинг топширилишини бир йилдан кўпроқ вақт талаб этган “узоқ кутилган қадам” деб атамоқда.
Аввалроқ Украина Президенти Владимир Зеленский Ғарб давлатлари Киевга ваъда қилган F-16 самолётлари ҳали етиб келмаганини маълум қилганди.

10 июль куни Оқ уй матбуот хизмати Дания, Нидерландия ва АҚШ раҳбарларининг Украинага F-16 қирувчи самолётларини бериш режалари ҳақида қўшма баёнотини эълон қилди.

АҚШ Президенти Жо Байденнинг айтишича, НАТО иттифоқчилари “Украина учувчилари F-16'лардан шу йилнинг ёзидаёқ фойдаланишини” таъминлаш устида ишламоқда.

Кейинчалик Зеленский Польша билан келишувни эълон қилди ва у бу қирувчиларни Украинага етказиб беришни тезлаштиришини даъво қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО Украина F-16 самолёти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг