Ёзёвонда 7 кг наша сақлаб келаётган шахс ушланди
3-саҳифа
−
11 Февраль
5711Фарғонада 7 килограммдан зиёд гиёҳвандлик моддасини сақлаб келган шахс аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.
Билдирилишича, Фарғона вилояти Ёзёвон тумани ИИБ ҳамда ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда 1978 йилда туғилган фуқаро А.Х.нинг яшаш жойидаги омборхонада жами 7,170 кг миқдордаги наша гиёҳвандлик моддаси яширилгани фош бўлган. Унга нисбатан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилмоқда
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада фермер хўжалиги ҳудудидан 1405 туп наша топилган эди.
LiveБарчаси