Фарғонада фермер хўжалиги еридан 1405 туп наша топилди (видео)
Жамият
−
14 Июль 2023
9115Фарғонада қалампир экиш учун ажратилган ерда наша етиштирилаётгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишар бошқармаси Ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 7 июль куни Фарғона вилоят Олтиариқ туман ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида “Жонибек” МФЙда яшовчи 38 ёшли фуқаро “О.И.И.” фермер хўжалигига тегишли ердан 3 гектарини қалампир ва картошка экиш мақсадида ижарага олиб, узунлиги 40 метр, эни 5 метр бўлган ер майдонига жами 1405 туп наша гиёҳвандлик ўсимлигини экиб парваришлаб келаётгани аниқланган.
Шунингдек, мазкур фуқаронинг уйи ҳолислар иштирокида текширилганда у ўз хоҳиши билан 3 та 1 литрлик, 1 та 0,5 литрлик шиша идишда қуритиб, қадоқланган наша ўсимлиги баргаларини ИИО ходимларига топширган.
“2023 йил май ойида қалампир экиш учун ер олгандим. Ичкарига ҳеч ким кирмайди деб наша уруғини сепиб қўйдим. Ноқонунийлигидан хабарим бор, энди қайта такрорланмайди”, дейди фуқаро.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, терговга қадар текширув ишлари давом эттирилаётгани маълум қилинган.
LiveБарчаси