Эйфел минорасини чақмоқ урди
Олам
−
05 Июнь 2022 12860 1 дақиқа
Париждаги Эйфел минорасини чақмоқ урди. Бу ҳақда Twitter'да фотограф Кулик Бертран маълум қилган.
“Эйфел минорасини чақмоқ уриши маҳаллий вақт билан тахминан соат 18:00 да содир бўлган. Ушбу ҳолат бирданига икки камера билан суратга олинган”, деб ёзган Бертран.
Эйфел минораси веб-сайтига кўра, шу каби ҳолат йилига беш маротаба содир бўлади.
Қайд этилишича, бу унга ҳеч қандай зарар етказмайди ва аҳоли учун хавф туғдирмайди. Чунки миноранинг тепасига чақмоқдан ҳимоя қилувчи тўртта мослама ўрнатилган бўлиб, улар электр энергиясини тарқатиб юборади.
Live
БарчасиЎзбекистонда зилзила содир бўлди
12 Апрель
Венгрияда Орбан ҳам сайловда овоз берди
12 Апрель