Парижда эронлик эркак одамларга ҳужум қилди

Олам

image

Номаълум шахс Париждаги Эйфель минораси яқинидаги одамларга ҳужум қилди. У бир кишини ўлдириб, бир кишини жароҳатлаган, шундан сўнг полиция томонидан қўлга олинган. Бу ҳақда Франция Ички ишлар ва хориждаги ҳудудлар вазири Жеральд Дарманен маълум қилди. 

"Полиция ходимлари ҳозиргина Парижда ўткинчиларга ҳужум қилган шахсни ушлади. Бир киши ҳалок бўлди, яна бири яраланди ва Париж ўт ўчириш бригадасидан ёрдам олди. Илтимос, бу ҳудуддан қочинг", деб ёзган у ўзининг Х (собиқ Twitter) саҳифасида. 

BFMTV маълумотларига кўра, ҳужумчи пичоқ билан қуролланган. “Le Parisien” газетасининг ёзишича, жиноятчининг ёнида болға ҳам бўлган.  

Газета маълумотларига кўра,  марҳум Германия ва Филиппин фуқаролигига эга бўлган сайёҳ бўлиб, унинг жасади Бир-Хакейм кўпригида маҳаллий вақт билан тахминан 22:00 да топилган. У бел ва елкасига пичоқдан олган жароҳатларидан вафот этган. 

“Le Parisien” нашрига кўра, қўлга олиш чоғида ҳужумчи полициячиларни қурол билан қўрқитган, уни қўлга олиш учун икки марта электр шок тўппончаси ишлатилган. Қайд этилишича,  ҳужумчи 1997 йилда туғилган эронлик бўлиб, хавфсизлик хизматига таниш бўлган ва унга аввалроқ руҳий касаллик ташхиси қўйилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Париж Эйфел минораси эронлик эркак

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг