Эйфель минорасида ёнғин чиқди

Олам

image

Бугун, 24 декабрь куни Франция пойтахти Париж шаҳрида жойлашган Эйфель минорасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда BFMTV хабар берди.

Қайд этилишича, ёнғин сигнализацияси чалинганидан сўнг меҳмонлар эвакуация доирасида Эйфель минорасини тарк этган.

“Эйфель минорасида 24 декабрь куни лифтдаги қисқа туташувдан сўнг ёнғин содир бўлди. Шундан сўнг, меҳмонлар эвакуация қилинди”, дейилади телеканал хабарида.

Маълум қилинишича, ёдгорликнинг иккинчи қаватида техник носозлик юзага келган ва бу маҳаллий вақт билан 10:50 да ёнғин сигналининг чалинишига сабаб бўлган.

Ташриф буюрувчиларнинг ҳеч бири хавф остида қолмаган. Ҳудуд ташриф буюрувчилар учун вақтинчаликка ёпилган.

Шунингдек, хабарда минора техник ходимлари ўт ўчирувчилар билан биргаликда ҳодиса сабабларини аниқлашга ҳаракат қилаётгани айтилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Эйфель

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг