Эверестда 5G алоқаси пайдо бўлди
Технология
−
02 Май 2020
7029Эверест дунёдаги энг юқорида жойлашган 5G мобил алоқа база станциясига эга бўлди. Бу ҳақда бугун, 2 май куни Хитойнинг “Синьхуа“ ахборот агентлиги хабар берди.
Таъкидланишича, ушбу алоқа Эверест ва унга ёндош ҳудудларни қамраб олади. Станция “China Mobile” компаниясига тегишли. У Эверестдаги базавий лагер ҳудудида жойлашган.
“Янги станция, аввалроқ 5300 м ва 5800 м баландликда қурилган бошқа иккита станциялар билан биргаликда, шимолий қиялик ва Эверест чўққисини тўлиқ 5G сигнал билан таъминлайди“, дейилади хабарда.
Маълумот учун, Эверест чўққиси ер юзидаги энг баланд нуқта ҳисобланади. Унинг баландлиги 8848 метрга тенг. 5G алоқаси тезлиги эса 2 Гбит/секундгача чиқиши мумкин.