Эстония Қрим татарларининг сургун қилинишини геноцид деб тан олди

Олам

image

Эстония парламенти 1944 йилнинг 18 май куни СССР раҳбари Иосиф Сталин буйруғи билан 8000 га яқин Қрим татарларининг ҳалок бўлиши билан тугаган депортация жараёнларини геноцид деб тан олди. Бу ҳақда Эстония халқининг вакиллик ассамблеяси (Riigikogu) хабар берди.

Якуний овоз беришда Riigikogu'нинг 83 аъзоси 54 депутат томонидан тақдим этилган “Қрим татарларининг 1944 йилда оммавий депортациясини геноцид акти сифатида тан олиш” баёнотини қабул қилишни қўллаб-қувватлаган.

Riigikogu 1944 йилнинг март ойида “тоталитар совет режими томонидан режаланган ва амалга оширилган Қрим татарларининг қириб ташланиши ҳамда Қрим яриморолидаги уйларидан Марказий Осиёга оммавий сургун қилиниши”ни кескин қоралади. Ўша вақтда тахминан 200 минг қрим-татар депортация қилинган, уларнинг ўн минглаби ҳалок бўлган, бутун халқ ўз ватанини йўқотган ва ўнлаб йиллар давомида руслаштириш босими остида бўлган. Ватанга қайтиш тақиқи фақат 1989 йилнинг ноябрида олиб ташланган.

Парламент ўз баёнотида Қримда татарларга қарши мунтазам қамоққа олиш, қийноқлар, одам ўғирлаш ҳамда она тилини ўрганиш ва ундан фойдаланишни тақиқлаш орқали амалга оширилаётган геноцид сиёсатининг давом этишини қораланган. Бундан ташқари, Riigikogu халқаро ҳамжамиятни Қрим татарлари билан бирдамлик кўрсатишга ва Қримнинг Россия томонидан босиб олиниши ва аннекция қилинишини қоралашни давом эттиришга чақирган.

Баёнотда Riigikogu, шунингдек, 2014 йилда бошланган қуролли босқин пайтида Россия томонидан босиб олинган ҳудудда Украинанинг миллий суверенитетини сўзсиз тиклашни талаб қилади ва Қрим Украинанинг ажралмас қисми эканлигини таъкидлайди.

Бу вакиллик ассамблеясининг 2022 йил бошидан бери Россиянинг ҳаракатларини қоралаш ва Украинани қўллаб-қувватлашга қаратилган тўққизинчи баёнотидир..

Эслатиб ўтамиз, Швейцария Федерал Ассамблеясининг қуйи палатаси жорий йилнинг 24 сентябрь куни “Голодомор”ни геноцид акти деб тан олганди. Украина тилида “очликдан ўлдириш” деган маънони англатувчи “Голодомор” атамаси 1930 йилларда Совет Иттифоқи даврида Украина Совет Социалистик Республикасида одамларнинг очликдан ўлишини англатади.


Мақола муаллифи

Теглар

геноцид Иосиф Сталин Riigikogu Эстония парламенти Қрим татарлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг