ESPN йилнинг энг яхшиларини аниқлади
Спорт
−
27 Декабрь
963Бразилия терма жамоаси ва “Реал Мадрид” клуби вингери Винисиус йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда ESPN хабар берди.
Нашр талқинига кўра, “қироллик клуби” қанот ҳужумчиси Винисиус йилнинг энг яхши футболчиси, клуб устози Карло Анчелотти энг яхши мураббийи, деб топилди.
Шунингдек, якунига етиб бораётган йилнинг энг яхши терма жамоаси Испания, “Барселона” иқтидори Ламин Ямаль йилнинг энг яхши ёш футболчиси дея эътироф этилди.
Европа Чемпионлар лигаси чорак финалидан ўрин олган “Реал” – “Манчестер Сити” (3:3) йил ўйини бўлди.
Аёллар футболида ҳам муносиблар аниқланди. Унга кўра, Айтана Бонмати (“Барселона”) йилнинг энг яхши футболчиси бўлди. Энг яхши клуб сифатида “Барселона”, энг яхши мураббий деб эса Эмма Хейс (“Челси”, АҚШ терма жамоаси) эътироф этилди.
LiveБарчаси