Эски ҳаммом, эски тос. Тошкентда метро яна тўхтаб қолди (видео)
Жамият
−
23 Октябрь 2023
9107Ижтимоий тармоқларда бугун, 23 октябрь куни Юнусобод линиясида ҳаракатланувчи поездлардан бири Абдулла Қодирий бекатига келганда тўхтаб қолгани ва 15 дақиқадан сўнг йўловчиларни тушириб ортига қайтиб кетгани акс этган видео тарқалди. Ушбу вазият бўйича “Тошкент метрополитени” ДУК муносабат билдирди.
Унга кўра, бугун, 23 октябрь куни соат 09:46 лар атрофида Шаҳристон метро бекатининг айланма йўлидан ҳаракатга чиқиши лозим бўлган 64-сонли ҳаракат таркибининг ҳаво компрессорида техник носозлик ҳолати аниқлангани сабаб юқоридаги ҳолат юзага келган. Ҳолат юзасидан керакли чора тадбирлар кўрилган сўнг, ҳаракат таркиби соат 10:17 да яна йўлга қўйилган. Бу эса, йўналишда белгиланган вақт интерваллари узайишига олиб келган.
Хабарда келтирилишича, носозлик бартараф этилган ва ҳозирги вақтда поездлар белгиланган жадвалга асосан ҳаракатланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 10 октябрда хам Тошкент метрополитенининг “Миллий боғ” бекатида поезд бузилиб, 12 дақиқа тўхтаб қолганди.
LiveБарчаси