Эртага Тошкентнинг ўндан ортиқ маҳалласи “свет”сиз қолади
Жамият
−
30 июн 2023 9853 1 дақиқа
Эртага, 1 июль куни пойтахтнинг Олмазор ҳамда Юнусобод туманларининг айрим кўчаларида электр энергияси вақтинчалик ўчирилади. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” Тошкент шаҳар филиали хабар берди.
Унга кўра, 1 июль куни Олмазор ҳамда Юнусобод туманларининг айрим ҳудудларини электр энергияси билан таъминловчи 110 кВ бўлган электр узатиш кабел тармоғига электр қурилмаларни ўрнатиш ишлари олиб борилиши ҳамда ушбу ишларни хавфсиз бажариш мақсадида соат 00:00 дан 05:00 га қадар вақтинчалик ўчирилади.
Электр таъминотидан узиладиган ҳудудлар:
Олмазор тумани ҳудудидаги “Иброҳим ота”, “Чуқурсой”, “Аҳил”, “Мояриқ” маҳаллаларидаги аҳоли хонадонлари ҳамда Жоме мавзесининг тадбиркорлик субектлари;
Юсобод туманининг “Ҳасанбой” , “Катта Ҳасанбой”, “Шарқ ҳақиқати”, “Туркистон”, “Йўлариқ”, “Акбаробод”, “Тикланиш” маҳаллаларининг қисман кўчалари ва Иссиқлик маркази вақтинчалик электр таъминотидан ўчирилади.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август